

"Охирги саккиз ойда Марко характер кўрсата олмади, чунки унинг ПСЖ билан шартномаси муддати якунига етаётганди (2022 йил декабрда италиялик парижликлар билан келишувни 2026 йилгача узайтирди, аввалги шартнома 2024 ёзгача эди). У "Барселона"га ўтиши ва фаолиятини бошқачароқ давом эттириши мумкин эди. Лекин у Париждаги инсонлар билан курашишдан қўрқди ва таслим бўлиб қўя қолди.
Ўшанда Марконинг фаолияти тугаган эди. У бойиб кетар, аммо афсонавий футболчи бўла олмайди. Менга маълум бўлишича, у Саудия Арабистонига йўл олади ва жуда кўп пул олади, бироқ чўлда туялар билан бирга яшашига тўғри келади".



