

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, "Верона" 26 ёшли россияликка қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этиш керакки, Миранчук январда "Аталанта"дан кетмоқчи.
"Верона" А Серияда 13 турдан сўнг 19 очко жамғарган ҳолда, жадвалда 9-ўринда бормоқда.
Миранчук 2020 йилнинг августида "Аталанта" билан шартнома имзолаганди. Ярим ҳимоячи 39та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 3та ассист қайд этди.



