Варан келаси ёзда эркин агентга айланиши мумкин

Оқил Абдубарноев
14 дек 2023
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Рафаэль Варан ёзда эркин агентга айланиши мумкин.

Журналист Лори Уитвеллнинг ёзишича, франциялик футболчининг “қизил иблислар” билан шартномаси 2024/2025 йилги мавсум охирида эмас, балки бир йил олдин тугайди.

Жорий мавсум Варан "Манчестер Юнайтед"нинг 13 та учрашувида қатнашиб, битта гол урган. Сўнгги пайтларда француз "қизил иблислар"нинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотди.

"Манчестер Юнайтед" айни дамда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги ўйинни 17 декабрь куни "Ливерпул"га қарши ўтказади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: The Athletic