Ван Гал: "Ҳамма МЮнинг "Кембриж"га мағлуб бўлишини хоҳлаяпти"

Aslanov Jasurbek
3 фев 2015
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал "Кембриж Юнайтед"га қарши Англия Кубоги 1/16 финал жавоб учрашувидан олдин, бу баҳсда ўз жамоасининг биринчи голи жуда муҳим бўлиши ҳақида таъкидлади.

"Олдин таъкидлаганимдек, "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсда барча аутсайдерларга мухлислик қилади. Аммо танқидларга қарамай, биз Англия Кубогидамиз, кўп жамоалар эса мусобақани тарк этишди. Бугун биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз ва МЮ бугун биринчи бўлиб гол уриши керак" - дейди ван Гал.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.com