Нидерландия термаси собиқ устози Луи ван Галнинг фикрига кўра, "Ливерпуль"ни бошқараётган Юрген Клопп айни дамда дунёнинг энг яхши мураббийи.
"Айни дамда энг яхшиси - Клопп.
Мен шундай деб ҳисоблайман. Чунки у жамоани ЕЧЛ чемпиони қилди ва АПЛда фақатгина уч мағлубият билан бош совринни олиб берди", - деди "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ устози.