

"Қаймоқранглилар" ёзда шартномаси якунланадиган нидерландиялик футболчининг бепул ўтишини муҳокама қилишга тайёр. 33 ёшли ҳимоячига шунингдек "Атлетико", "Бавария" ва ПСЖ ҳам бефарқ эмас.
Ван Дейк жорий мавсум барча мусобақаларда 35та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди. Transfermarkt футболчини 28 млн еврога баҳоламоқда.



