

"Эдвин Хорватиядан кўчирилди ва ҳозирда Нидерландияда интенсив терапияда. Унинг аҳволи ўзгармаган: барқарор, ҳаёт учун хавфсиз ҳолатда. Эдвин интенсив терапия бўлимида қолиши керак, у ерда кейинги текширувлардан ўтади ва оиламиз шундан сўнг унинг тикланишига эътибор қарата олишига чин дилдан умид қилади", – деди Сара Аннемари.
7 июль куни 52 ёшли нидерландиялик Хорватиядалиги пайтида миясига қон қуйилиши оқибатида касалхонага ётқизилганди. 2023 йилнинг май ойида мутахассис "Аякс" бош директори лавозимини тарк этган эди.



