"Вальядолид" Лунинни таништирди

Alisher
14 авг 2019
"Вальядолид" жамоанинг янги посбони Андрей Лунинни таништирди.

Украиналик дарвозабон мавсум сўнггига қадар "Вальядолид"да ижарада тўп тепади. Унинг трансфер хуқуқи Мадриднинг "Реал" клубига тегишлидир.

Лунин ўтган мавсумни ҳам ижарада ўтказди. У "Леганес"да 7та ўйинда майдонга тушиб, шунга гол ўтказиб юборган.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли украиналик посбон шу йили Польшада ўтказилган ёшлар ўртасидаги (U-20) жаҳон чемпионатида терма жамоа билан ғолиб чиққан эди.


AlisherMuallif
Manba: twitter.com/realvalladolid