

Терма жамоа устози Марсело Бьелса жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири, "Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальвердени бўлажак ўйинлар учун чақирмасликка қарор қилди.
2 карра жаҳон чемпиони октябрь ойида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. 10 октябрь куни Доминикан Республикаси, 13 октябрь куни эса Ўзбекистон билан куч синашади.
"Испания гранди вице-сардори Вальверде ҳеч қандай жароҳат олмагани ва соғлиғида ҳеч қандай муаммога дуч келмаганига қарамай, 27 ёшли футболчига дам беришга қарор қилинган", – дейилади манбанинг хабарида.



