Валерий Газзаев Аббос Файзуллаевнинг ўйинига баҳо берди

Mirjalol Normatov
26 ноя 2023, 16:50
ЦСКАнинг собиқ бош мураббийи Валерий Газзаев ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаевнинг ўйинига баҳо берди.

"Бу йигитча ҳаммазнинг кўз олдимизда ўсмоқда. У ҳозирданоқ ЦСКАнинг ўйинини қўлига олга билди, жонини бермоқда, голлар урмоқда. Файзуллаев жамоанинг бошқа футболчилари олдида ажралиб турибди. Қизиқарли йигит, майдонда кундан-кунга сезиларли бўлиб бормоқда", - деди Газзаев.

Ушбу мавсумда ўзбекистонлик футболчи 11 ўйинда 2 гол ва 4 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: sport-express.ru