Валентин Коваленко Осиё чемпионлар лигаси ярим финали ўйинини бошқаради

Narzulla Saydullayev
29 сен 2015
ОЧО-2015 ярим финал босқичи, дастлабки ўйинлари доирасида Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал-Аҳли" жамоалари ўртасидаги ўйинни ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

29 сентябрда бўлиб ўтадиган ушбу учрашув бош ҳаками — ФИФА рефериси Валентин Коваленко. Унга қанотларда Маъмур Саидқосимов ҳамда Ҳусниддин Шодмоновлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам — Шерзод Қосимов.

Учрашув комиссари — Абдулғофур Абдулҳамид (Мальдив ороллари). Назоратчи — Тамикава Тору (Япония).


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com