Вадим Абрамов: "Терма жамоамизнинг ғалабасидан хурсандман"

Narzulla Saydullayev
10 сен 2015
Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози Вадим Абрамов Яман ва Филиппинга қарши ўйинлардан сўнг ўз фикрларини билдирди.

- Машғулот ўтказганимиз боис Филиппин - Ўзбекистон учрашувини жонли кўра олмадим. Аммо ўйинни такроран томоша қилиб жамоамизнинг йирик ғалабасидан хурсанд бўлдим, - дейди Вадим Абрамов. 

- Яман билан ўйинда терма жамоамиз ёмон ҳаракат қилгани йўқ. Фақат шу куни футболчиларнинг ўйини у қадар қовушмади. Терма жамоада янги мураббий иш бошлади ва футболчилар унинг ўйин услубига мослашишлари учун бироз вақт керак эди. Шу боис Яман билан беллашувда вакилларимизга нима етишмаганини айтишим қийин. Филиппинда терма жамоамиз яхши ўйин намойиш этди. Кейинги учрашувларни жамоамиз қандай ўтказишини вақт кўрсатади, - дейди "Локомотив" клуби бош мураббийи "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюси чоғида. 


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia