

"Бунёдкор" бош мураббийи шундай деди: "Ҳаво жуда иссиқ бўлди. Бизда вазиятлар ҳам кўп бўлди. Шогирдларимга шундай иссиқда ғалаба қозонишгани учун раҳмат айтаман. Ўйлайманки, ҳисоб ўйинга мос бўлди.
"Биз пенальтилар сериясига алоҳида тайёргарлик кўрмагандик, чунки ўйиннинг ўзида ғолиб чиқишни мақсад қилгандик. Якунда шундай ҳам бўлди. Олдинда бизни Суперлигада "Сурхон"га қарши баҳс кутиб турибди, ўйлайманки, бу учрашув ҳам қизиқ кечади, чунки иккала жамоа чемпионатда бир хил очко тўплаган".




