

"Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Самуэль Умтити Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.
"Инсон сифатида - у энг юқори даражада. Ҳамма нарсани ютган бўлсанг ҳам, ўзингни бошқалардан устун қўйишнинг кераги йўқлигини тушунасан.
У ягона - Лео. Фақат у ёлғиз ўзи ўйинни ютишга қодир эди, бу жуда кам кишининг қўлидан келади. 4:0 ҳисобида ғалаба қозонсак-у, у гол урмаса, норози бўларди. Унинг онгида бир нарса аниқ эди: у ҳар доим гол уриши шарт. Бу буюклар белгисидир.
У дарвоза олдида ҳақиқий қотил. У қачон ўйинни тезлаштириш, қачон секинлаштириш кераклигини аниқ биларди. У доимо ўнгга ва чапга қараб, барча ўйинчиларнинг жойлашувини кузатиб туради. У ҳар доим вақтдан устунлик қилади.
Леога қарши қандай ҳимояланиш мумкинлигининг ҳеч қандай усули йўқ - уни олдиндан айтиб бўлмайди," - деди Умтити The Elevate House’га берган интервьюсида.



