

- Иккинчи даврада “Ёзёвон-Лочинлари” янада кучайди. Исломбек Исмоилов жамоани қабул қилгач, хар тарафлама кучайдик. Биринчи лиганинг грандларига қарши ўйинларда ҳам рақибга бемалол кучли қаршилик қилдик. Оддий қилиб айтганда, Исломбек Исмоилов жамоага янги руҳият олиб келди. Таркибимизда Олий лига савиясига тўғри келадиган футболчилар кўп. Фақат янада ўз устимизда кўпроқ ишлашимиз зарур, - дейди “Ёзёвон-Лочинлари” етакчиси Умиджон Хошимов.
“Рухсор” ТРК матбуот хизмати.



