

"Навбаҳор" жамоасининг ўйин услуби 180 градусга ўзгарди, анчагина ишончли ҳаракат қилишди. Курашларга бой ўйин бўлишини кутгандик. Йигитларимни ғалаба билан табриклайман, "Навбаҳор"га эса кейинги баҳсларда омад тилайман", - дейди Бақоев.
- "Сўғдиёна" ҳисобни очгач асосан ҳимояланди, бунга рақиб сабабми ёки шундай кўрсатма бўлдими?
- Йўқ, бундай кўрсатма бўлмади, бу психология билан боғлиқ. Олдинга ўтиш ва прессинг қилиш кераклигини айтдим. "Навбаҳор" гол ўтказгач 2-3та вазият яратди, аммо тўп кирита олмади.
- "Навбаҳор" бугун анча кучли ўйин кўрсатди...
- Таркибга бир қатор янги футболчилар ва мураббийлар келишди. Уларнинг мақсадларини биламиз ва жамоа анча тезкор ҳаракат қилди. Ўйлашимча "Навбаҳор" кейинги ўйинларда кўплаб жамоаларнинг "қонини ичади".
- Ҳакамликдан қониқдингизми?
- Тўғриси ҳакамларни муҳокама қилга ҳаққим йўқ.
- Нима деб ўйлайсиз ҳакам баҳсли вазиятларда VAR'дан кўпроқ фойдаланиш керакмиди?
- Биринчи таймда у VAR'га кўп мурожаат қилди. Биринчи таймда 6-7 дақиқа кўп ўйнадик.
- Бугун "Сўғдиёна" кўпроқ ҳужумкор ўйинчиларни майдонга туширди. Бу айнан "Навбаҳор" учун танланган тактикамиди?
- Агар олдинги 4та ўйинга қарайдиган бўлсак умуман гол ура олмадик ва ғалаба қозона олмадик. Шу боис бугун гол уришга ва ниҳоят ғалаба қозонишга уриндик.




