УЕФА "Атлетико" - "Челси" ҳамда "Бавария" - "Лацио" иштирокидаги ўйинлар ҳакамларини маълум қилди

Mirjalol Normatov
21 фев 2021, 15:51
УЕФА матбуот хизмати ЕЧЛ доирасида 23 февраль тунида бўлиб ўтадиган учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар бригадасини маълум қилди.

Унга кўра, "Атлетико" - "Челси" баҳсини германиялик ҳакамлар бошқаришади.

Бош ҳакам - Феликc Брих, ёрдамчилар – Марк Борш, Штефан Лупп, тўртинчи рефери – Кристьян Дингерт. ВАР - Марко Фритц, ВАР ҳаками ёрдамчиси – Саша Штегеманн.

"Бавария" - "Лацио" баҳсида эса исроиллик ҳакамлар ишлашади.

Бош ҳакам – Орель Гринфельд, ёрдамчилар – Рой Ҳассан, Идан Яркони. Тўртинчи рефери – Галь Лейбовиц. 

ВАР – испаниялик Хуан Мартинес, ВАР ҳаками ёрдамчиси – Рой Райншрайбер.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: uefa.com