У бу кунни узоқ вақт эслаб қолади. Эзе АПЛ тарихидан ўрин олди

Sherzod Nurmatov
24 ноя 2025
"Арсенал" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эберечи Эзе жамоанинг дербидаги "Тоттенхэм" устидан қозонган ғалабасида (4:1) шунчаки порлади.

27 ёшли англиялик футболчи ўйинда жамоасининг тўртта голидан учтасини урди.

Қизиғи шундаки, Эзе "Арсенал" учун Премьер-лигада хет-трик қайд этган 23-футболчи, шунингдек, АПЛ тарихидаги 400-хет-трик муаллифи бўлди.

Эберечи ёзда 65 миллион евро эвазига "Кристал Пэлас"дан "Арсенал"га қўшилди. У Шимолий Лондон клубининг тарбияланувчиси саналади.

"Тўпчилар" сафида у барча мусобақаларда 18 ўйинда 5 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports