

Унга кўра БАА ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашувни хитойлик Фу Минг бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Маълумот учун, Минг 1983 йилда туғилган ва 2014 йилдан буён ФИФА ҳаками сифатида ишлаб келмоқда.
U-23 Осиё чемпионати
Чоракфинал
БАА - Ўзбекистон
19 январь 2020 йил. Бангкок. "Ражамангала" стадиони. 18:15 (Тошкенти вақти)
Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой)
Қанот ҳакамлари: Ши Сианг ва Као Йи (иккиси Хитой)
Тўртинчи ҳакам: Ма Нинг (Хитой)
VAR ҳаками: Роберт Шон Эванс (Австралия)
VAR ёрдамчи ҳакамлари: Жеймс Кристофер Бит (Австралия) ва Адҳам Муҳаммад Маҳадмеҳ (Иордания)
Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйин 19 январь куни Тошкент вақти билан соат 18:15да бошланади.




