U-21 Европа чемпионати. Испания – Германия ўртасидаги финал баҳсининг асосий таркиблари маълум

Eldor Akmurzayev
30 июн 2019
21 ёшгача футболчилар ўртасидаги Европа чемпионатининг ҳал қилувчи баҳсига Испания ҳамда Германия вакиллари етиб келишди.

Бугун, Тошкент вақти билан 23:45да мазкур жамоалар ўртасида олтин медаллар учун кураш бўлиб ўтади. Қизиғи шундаки, ўтган мундиалда ҳам айнан шу терма жамоалар ўзаро тўқнаш келган ва ўшанда Германия минимал ҳисобда (1:0) зафар қучганди. 

Термаларнинг бўлажак баҳс учун асосий таркиблари эълон қилинди.


U-21 Европа чемпионати. Финал.

Испания U-21 – Германия U-21

23:45, «Фриули» стадиони.

Испания U-21 – Сивера, Фирпо, Нуньес, Агиррегабириа, Вальехо, Себальос, Форнальс, Марк Рока, Ольмо, Ойарсабаль, Фабиан Руис.

Германия U-21 – Нюбель, Клостерманн, Та, Хенрихс, Баумгартль, Сердар, Доуд, Амири, Эггештайн, Озтунали, Вальдшмидт.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: championat.asia