U-20 ЖЧ. Ўзбекистоннинг Янги Зеландияга қарши ўйинида икки нафар аёл ҳакам ишлайди

Оқил Абдубарноев
23 май 2023
Аввалроқ мазкур баҳсни ямайкалик ҳакамлар бригадаси бошқариб бориши ҳақида хабар бергандик.

U-20 жаҳон чемпионати "А" гуруҳининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Янги Зеландия учрашуви бошқариб борадиган ҳакамлар маълум қилинди. Бу ҳақда аввалроқ сайтимиз орқали хабар бергандик.

Эътиборли жиҳати, ушбу беллашувда икки нафар аёл ҳакам ҳам ишлайди. Жумладан, Жассет Керр-Уилсон ён ҳакам вазифасини бажарса, Татьяна Гусман ВАРда фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув Тошкент вақти билан 23 май куни соат 23:00 да бошланади.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: championat.asia