U-20 Араб Кубоги. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учинчи ўйинда ҳам мағлубиятга учради

Xayrulla Xoliqov
28 июн 2021
Мисрда бўлиб ўтаётган U-20 Араб Кубоги мусобақасида қатнашган вакилларимиз ўз иштирокини тугатди.

Гуруҳдаги ҳар учала ўйинда мағлуб бўлган футболчиларимиз 0 очко билан охирги ўринни банд этишди. Айтиш мумкинки, ушбу мусобақада Ўзбекистон U-18 терма жамоаси иштирок этиб, ўзидан икки ёш катталарга қарши тўп тепди. 

Ўзбекистон U-18 жамоаси дастлабки икки турда Саудия Арабистони ва Тунисга имкониятни бой берганди. Кеча бўлиб ўтган учинчи баҳсда ёш футболчиларимиз Яманга қарши 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. 

Эслатиб ўтамиз, U-20 Араб Кубоги гуруҳ ўйинларида 16та жамоа иштирок этди:

"A" гуруҳи - Миср, Нигер Республикаси, Мавритания, Жазоир. 

"B" гуруҳи - Марокаш, Тожикистон, БАА, Джибути. 

"C" гуруҳи - Сенегал, Ливан, Ироқ, Комор ороллари. 

"D" гуруҳи - Тунис, Яман, Саудия Арабистони, Ўзбекистон. 

Барча гуруҳларда учрашувлар ўз якунига етди ва кейинги босқичга йўл олган жамоалар маълум бўлди. 

1/4 финал жуфтликлари:

29 июнь. Миср - Тожикистон

29 июнь. Марокаш - Жазоир

30 июнь. Сенегал - Саудия Арабистони

30 июнь. Тунис - Комор ороллари


Xayrulla Xoliqov Muallif
Manba: championat.asia