Тюрамнинг ўғлига учта клуб қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
5 июн 2019
"Лион", "Марсель" ва Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Генгам" ҳужумчиси Марк Тюрамга қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, Франция ва Германия клублари футболчини ёзда сотиб олиш йўлларини кўриб чиқишмоқда. "Генгам" янги бош мураббийи Патрис Лэйрнинг сўзларига кўра, форвардни жамоада сақлаб қолиш қийин бўлади, чунки клуб Лига 1ни тарк этди.

21 ёшли Тюрам афсонавий франциялик ҳимоячи Лилиан Тюрам ўғли ҳисобланади. Якунланган мавсумда у Лига 1нинг 32та учрашувида майдонга тушди ва 9та гол уришга муваффақ бўлди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Top Mercato