Тюрам чемпионликни нишонлаётган ўғлига шапалоқ туширди

Оқил Абдубарноев
21 май 2024
"Интер" футболчиси Маркус Тюрамнинг чемпионликни нишонлаш пайтидаги ҳаракатлари отасига ёқмади.

1998 йилги жаҳон чемпиони Лилиан Тюрам "Интер" билан А Серия ғолиби бўлган ўғли Маркус Тюрамнинг чемпионликни нишонлаш маросимида иштирок этди.

Маркус Тюрам А Серия доирасида 13 та гол урди ва 7 та голли узатма амалга оширди.

Чемпионат доирасида "Ювентус"ни мағлуб этган "нерадзурри" вакили тантанани сакраб нишонлади ва "Ким сакрамаса, у "Юве" мухлиси!" дея қичқирди.


Буни унинг қаршисида турган отаси Лилиан Тюрам эшитиб, унга табассум аралаш енгил тарсаки туширди.

Эслатиб ўтамиз, Лилиан Тюрам бир вақтлар "Ювентус"да тўп тепиб, икки марта А Серияда чемпион бўлган.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: Italian Football