Тухель - "Боруссия" Д билан ўйин ҳақида: "Немис футболидаги энг муҳим учрашув"

Mirjalol Normatov
26 мар 2023, 11:55
"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель яқинлашиб келаётган "Боруссия" Дга қарши ўйин ҳақида гапирди.

Ушбу учрашув германиялик мутахассиснинг янги жамоасидаги дебют ўйини бўлади.

"Янги ишни "Боруссия"га қарши ўйин билан бошлаш - катта чақирув. Бу немис футболидаги энг асосий баҳс. Бу шунингдек, бизнинг очколар фарқида янада каттароғи билан қолиб кетмаслигимиз билан ҳам хавфли. Бироқ бу вазифани бажаришда халақит қилмайди", - деди "Бавария" устози.

Тухель 2015-2017 йиллар давомида Дортмунд жамоасида ишлаган ва Германия Кубогини ютган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal