"Турон" тайёргарликни давом эттирмоқда. Кўрикка янги футболчилар жалб қилинди

Iskandarov Abdulaziz
11 июл 2022
Хабарингиз бор, айни кунларда Анвар Бердиев бош мураббийлигидаги "Турон" вакиллари Тожикистон давлатида ёзги ўқув-йиғин машғулотларини олиб боришмоқда

"Мавсумнинг қолган қисмига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ташкил этилган мазкур йиғинда 3 нафар янги футболчилар кўрикдан ўтмоқдалар. Жумладан  Сергей Морозов (ҳимоячи, Россия), Денис Островский (ҳимоячи, Украина) ва Арислан Юсупбаев (ярим ҳимоячи, Нукус) кўрикдан ўтиш учун жамоа йиғинига келиб қўшилишган. Янги футболчиларнинг ҳаракатлари жамоа мураббийлар штаби вакилларига маъқул келса, улар билан шартнома имзоланади",- дейилади клуб матбуот хизмати эълон қилган расмий хабарда. 


"Турон" вице-президенти Александр Азимов билан интервью: Жамоанинг хориж йиғини, таркибга янги жалб этилаётган футболчилар ва олдиндаги мақсадлар ҳақида


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: "Турон" матбуот хизмати