

Мазкур баҳсда "Ризеспор" йирик — 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар сафида Гайч ва Варешанович дублга эришган бўлса, Кесер ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Меҳмонлардан эса Акбунар жавоб қайтарди.
"Ризеспор" таркибида ўзбекистонлик ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов асосий таркибда майдонга тушиб, майдонда тўлиқ ҳаракат қилди.
Айни вақтда "Ризеспор" 25 очко билан чемпионатда 6-ўринни эгаллаб турибди.



