Туркия – Италия. Сўровнома натижалари

Eldor Akmurzayev
11 июн 2021
Бугун Европа чемпионатидан ўрин олган илк баҳс Туркия ва Италия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Очилиш учрашуви олдидан сайтимизнинг 2 платформасида сўровнома ўтказилди.

“Angliya futboli” сторисидаги натижаларга кўра, бироз устунлик Италия томонида – 52 га 48 фоиз.

Telegram'даги саҳифамизда ўтган овоз бериш жараёнида тўққиз мингга яқин кузатувчи иштирок этди. Натижалар эса қуйидагича:

Туркия ғалабаси – 37 %

Дуранг – 14 %

Италия – 49 %

P.S. Кўриб турганингиздек, бугун кўпчилик Роберто Манчини шогирдларининг ғалабасига ишонмоқда.

Instagram'даги @angliyаfutboli саҳифасига обуна бўлинг! 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia