Трансфер-2022. “Вест Хэм” энди “Ювентус”ни доғда қолдирди

Eldor Akmurzayev
23 июл 2022, 08:45
Аввалроқ, лондонликлар “Сассуоло”дан Жанлука Скамаккани харид қилиш деярли аниқ бўлиб улгурганди.

Европа лигасида мавсум футболчиси деб топилган “Айнтрахт” аъзоси Филип Костич ҳам “Вест Хэм”га ўтишга яқин. 29 ёшли хавбекнинг трансферига 15 млн евро сарфланиши айтилмоқда ва битим 2026 йилга қадар имзоланади.

Қайд этиш жоизки, футболчини қўлга киритиш учун “Ювентус” ҳам давогарлик қилганди.

Костич якунланган мавсум франкфуртликлар сафида 42 баҳсда қатнашиб, 7+15 натижага эришди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/dimarzio