

"Тўғрисини айтсам, бу хабарга умуман ишонмайман. Чунки ҳолат аслида қандайлигини яхши биламан. Агарда бу ҳолат рост бўлиб чиққанида, "Рома" мухлислари хайратда қолган бўларди.
Дибаланинг трансферида ҳам шундай бўлиши мумкин эди. Аммо шартлар ва ҳолатлар ўзгариб кетди. Энди у бошқа жамоа таркибида ўйнайди. Бироқ айнан қайси жамоалигини билмайман. Уни Римга олиб келишга умид қилгандим", - деди Тотти.



