

"Шпорлар" 20 ёшли испаниялик футболчи учун 21,6 миллион фунт (деярли 30 млн евро) тўлашга ва битимга Эрик Ламелани қўшишга тайёр.
Томонлар келишувга яқинлар. Агар битим амалга ошса, Ламела "Севилья" билан уч йиллик шартнома имзолайди.
Хиль 2020/21 йилги мавсум "Эйбар"да ижара асосида ўйнади. Футболчи 30та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 4та ассист қайд этди.



