"Тоттенхэм" Аргентина терма жамоаси футболчисига 60 миллион евро тўламоқчи

Alisher
25 май 2019
"Бетис" ярим ҳимоячиси Жовани Ло Чельсо фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

"Тоттенхэм" "Бетис" ярим ҳимоячиси Ло Чельсо билан музокаралар ўтказяпти. "Шпорлар" 23 ёшли аргентиналик футболчи учун 60 миллион евро атрофида тўлашмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Ло Чельсо жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 32та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 4та ассистга эришди.


AlisherMuallif
Manba: AS