Топ-5 лигаларда фақатгина икки жамоа сафарда 12 ғалаба эришди

Mirjalol Normatov
2 апр 2023
Европанинг кучли бешлик лигаларида сафарда ғалаба қозониш бўйича "Барселона" ва "Наполи"га етадигани бўлмаяпти.

Хави бошқарувидаги "Барселона" ЛаЛиганинг 27-турида "Эльче"ни мағлуб этди. Энди каталонияликлар ҳисобида 12 сафар ғалабаси бор.

Кучли бешлик лигаларида бундай натижага "Наполи" ҳам эришиб бўлган. Неаполликлар бугун ўз майдонида "Милан"га қарши ўйнайди. Сафар ўйини эса 7 апрель куни "Лечче" майдонида бўлади.

"Барселона"нинг навбатдаги сафар ўйини 16 апрель куни "Хетафе"га қарши бўлади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Opta Sports