Томоша қилинг. "Бавария" ва "Челси" жамоалари ўртасидаги финал

Бир неча соатдан кейин ЕЧЛ нимчорак финал босқичи доирасидаги "Бавария" — "Челси" учрашуви старт олади.

Мазкур жамоалар ўртасида Лондонда ўтказилган биринчи ўйинда немисларнинг қўли баланд келган эди. Ёдингизда бўлса, бу клублар Европа Чемпионлар Лигаси 2011-2012 йилги мавсумининг финалида ҳам ўзаро тўқнаш келган, "Альянц Арена"даги якуний ўйинда "аристократлар" ғалаба қозонган эди. Қуйида ўша учрашувда юз берган хавфли вазиятларни томоша қилишингиз мумкин.


Бавария 1:1 Челси (пен. серияси — 3:4)

Голлар: 1:0 Мюллер - 83, 1:1 Дрогба - 88.

"Бавария": Нойер, Лам, Боатенг, Тимошук, Контенто, Швайнштайгер, Кроос, Роббен, Мюллер (ван Бюйтен, 86), Рибери (Олич, 97), Гомес.

"Челси": Чех, Бозингва, Кэхилл, Луис, Коул, Микел, Лэмпард, Калу (Торрес, 85), Мата, Бертранд (Малуда, 73), Дрогба.

Стадион: Альянц Арена

Томошабинлар: 69 901

Бош ҳакам: Педру Проэнса

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" — "Челси" ўйини Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. Ушбу тўқнашув сайтимиз ходимлари томонидан матнли трансляция қилинади.


Manba: championat.asia