

"L’Equipe" хабарига кўра, 27 ёшли хавбек ушбу мавсум якунланганидан кейин эркин агент сифатида жамоани тарк этишга аҳд қилган. Толиссо фаолиятини ватанида давом эттирмоқчи. Унинг хизматларига "Лион" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.
Корентен "Лион" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2013-2017 йиллар давомида ушбу жамоа таркибида ўйнаган ва 41 миллион евро эвазига "Бавария"га ўтганди.



