

Манбанинг хабар беришича, немис гранди ярим ҳимоячини 20 миллион еврога баҳолаган.
Футболчига "Наполи" ва "Ювентус" қизиқяпти, аммо улар белгиланган суммани қиммат деб ҳисобламоқда.
Қайд этилишича, "Бавария" Толиссони ушбу ёзда сота олмаса, у бир йилдан сўнг эркин агент сифатида кетади.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда Бундеслига доирасидаги 16 ўйинда 1 та гол урди.
