

Тожикистоннинг 4 карра чемпиони, миллий терма жамоа ва "Истиқлол" клуби ҳужумчиси Шервони Мабатшоев фаолиятини Ўзбекистон Суперлигасида давом эттиради.
Маълумотларга кўра, 24 ёшли футболчи "Навбаҳор" билан музокаралар олиб бормоқда.
Мабатшоев бу йил "Истиқлол" таркибида 26 учрашувда қатнашиб, 5 та тўп киритди ва 2 та голли пас узатди.



