

"Ўйин қийин бўлишини билардик. Чунки, рақибнинг ҳам ортга йўли йўқ эди. Муҳими ғалаба эди. Ўйин балки истаганимиздек чиқмагандир, лекин ўзимизга керакли уч очкони қўлга кирита олдик.
Иккинчи бўлимда голдан сўнг рақиб олдинга чиқди. Бизда қарши ҳужумда имкониятлар бўлди. Баъзи вазиятларда омад, баъзида тажриба етишмади. Тажриба эвазига рақибни жазолаб, янада йирик ҳисобда ютишимиз мумкин эди", - дейди Темур Кападзе.



