Тиаго Безерранинг янги жамоаси маълум бўлди

Mirjalol Normatov
20 янв 2019
Ўтган мавсумда Ўзбекистондаги энг яхши футболчи бўлган Тиаго Безерра фаолиятини Қатарда давом эттиради.

"Локомотив" футбол клуби маркетинг бўлиши ҳодими Маъмуржон Мамадалиевнинг твиттерда ёзишича, бугун бразилиялик футболчи "Ал Хор"да тиббий кўрикдан ўтади.

"Безерра фаолиятини "Ал Хор" клубида давом эттиради. У бугун янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади", - деб ёзади Маъмуржон Мамадалиев.

Бразилиялик футболчи "Пахтакор" сафида бир ярим йил давомида ҳаракат қилди. У "шерлар" учун 44 ўйинда қатнашди ва 21 гол киритди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: championat.asia