Тиаго Безерра "Пахтакор" мухлисларидан ўтган йилги совринларини қабул қилиб олди

Narzulla Saydullayev
22 апр 2019
"Пахтакор" клубининг собиқ ҳужумчиси Тиаго Безерра бугунги кунда Қатарда фаолият олиб бормоқда.

Безерра бугун ўз ўғли билан айни пайтда Дохада бўлиб турган "Пахтакор" клуби мухлислари яшаётган меҳмонхонага келди.

Бразилиялик футболчи ўтган йил ПФЛ талқинига кўра йилнинг "Энг яхши футболчиси" деб топилган. Чемпионатимизнинг энг яхши тўпурарига айланган ва Йил рамзий терма жамоаси аъзосига айланган эди.

"Пахтакор" мухлислари Безеррага мана шу совринларни топширишди. Футболчи ўзбекистонлик барча футбол мухлисларига салом йўллади.




Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia