

Марокашдаги "Стад де Танжер" стадионида ўтган баҳс 2:1 ҳисобида Каталония клубининг ғалабаси билан якунланди.
Ўйин охирида немис дарвозабони Алейш Видалга қарши қўполлик ишлатди, аммо кейин Виссан Бен-Йеддернинг пенальтисини қайтарди.
"Пенальти бор эди, аммо ўша вазиятда ҳеч қаерга қоча олмасдим. "Барселона" бу совринни ютганидан хурсандман. Биз - қандай ғалаба қозонишни биладиган жамоамиз, бироқ буни ҳар сафар исботлаш керак" - дейди тер Штеген.



