Telekom Cup: «Бавария» мусобақада сўнгги ўринни олди

Narzulla Saydullayev
13 июл 2015, 07:30
«Бавария» мавсумолди мусобақалардан бири бўлган Telekom Cup да сўнгги ўринни банд этди.
Ярим финалда Мюнхен клуби «Аугсбург»га ютқазди (1:2, Алькантара), 3-ўрин учун баҳсда эса — «Боруссия М»га (0:0, 3:4 пенальтилар серияси) имконият бой берилди. 11 метрли жарима зарбаларини Пьер-Эмиль Хейбьерг ва Фабиан Бенко аниқ амалга ошира олишмади.

Регламентга кўра ушбу мусобақадаги ўйинлар 1 соат давом этди (30 дақиқадан икки тайм).

Telekom Cup да «Гамбург» ғолиб чиқди. Бу жамоа «Боруссия»ни (0:0, 5:4 пенальтилар серияси) ва «Аугсбург»ни (2:1) мағлуб этди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru