Танкреди Палмери: «Гвардиола ва «Ман Сити» музокара ўтказишмоқда»

Narzulla Saydullayev
10 май 2015
Bein Sports журналисти Танкреди Палмери «Бавария» устози Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди.
«Гвардиола ва «Манчестер Сити» ўртасидаги музокаралар анча олдинга сурилди», – деб ёзади италиялик журналист ўз твиттерида.

Олдинроқ Гвардиола «Сити»га ўтиб йилига 22 миллион евро маош олиши ҳақида хабарлар чиққанди.

Кейинроқ бу хабарни журналист Гильем Балаге инкор қилганди.

Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: sports.ru