Танишинг – Исаак Хайик. Футбол тарихидаги ёши энг улуғ дарвозабон!

Eldor Akmurzayev
8 апр 2019
Исроилнинг "Ирони Егуда" клуби футболчиси Исаак Хайик Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди.

Гап шундаки, мазкур дарвозабон бир ҳафтадан сўнг 74 ёшни қарши олади. У мамлакат қуйи дивизионининг тур учрашуви доирасида  "Маккаби Рамат Ган" клубига қарши (1:5) майдонга тушиб, футбол тарихидаги ёш энг катта посбонга айланди.

Исаак Хайик Ироқда туғилган бўлиб, 4 ёшида Исроилга кўчиб келган. Мазкур баҳс якунланганидан кейин эса у яна бир ўйинда қатнашиб, фаолиятини тугатмоқчилигини айтган.

Аввалги рекорд натижа уругвайлик Роберто Кармонага тегишли эди. Ушбу дарвозабон "Пан-де-Асукар" клуби сафида 53 ёшида асосий таркибда майдонга тушганди.



Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Reuters