

Қаршининг “Насаф” жамоасидаги ўйинлари орқали кўпчиликка яхши таниш бўлган ва сўнгги беш ойни Баҳрайннинг “Ал-Муҳаррақ” клубида ўтказган Шоҳруҳ Гадоев кейинги тақдирини “Бунёдкор” ФК билан боғлади.
Футболчи “қалдирғочлар” сафида 23-рақамда тўп тепадиган бўлди.
БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ
Тўлиқ исми: Гадоев Шоҳруҳ Шокир ўғли
Туғилган санаси: 31.12.1991
Туғилган жойи: Қашқадарё вилояти, Косон тумани
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Фуқаролиги: Ўзбекистон
Футболка рақами: 23
Бўйи: 177 см
Вазни: 67 кг
Ўйнаган жамоалари:
Йил | Жамоа | Ў | Г |
2012 | “Насаф” (Қарши) | 15 | - |
2013 | “Насаф” (Қарши) | 14 | 3 |
2014 | “Насаф” (Қарши) | 7 | - |
2015 | “Насаф” (Қарши) | 27- | 5 |
2016 | “Ал-Муҳаррақ” (Баҳрайн) | 13 | 2 |



