

Бизга маълум бўлишича, турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турган "Сурхон"да молиявий ҳолат унчалик яхши эмас. Клуб футболчиларига 11 ўйин мукофот (премия) пуллари ҳамда 3 ойлик маоши қарздор.
Бугун жамоа ўз майдонида ОКМК билан дуранг ўйнади. Ҳозирча жамоанинг плей-офф ўйинларида қатнашиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.



