"Сурхон"да ғалабасиз серия қайд этилмоқда. Бунга "Андижон"нинг ҳам алоқаси бор

Iskandarov Abdulaziz
25 окт 2024
Февзи Давлетов бошчилигидаги жамоанинг Суперлигадаги ишларини яхши деб бўлмайди.

"Сурхон" иккинчи даврада кетма-кет 5 та учрашувдан буён ғалаба нималигини билмай келмоқда. Термизликлар охирги бор 16-турда 18 август куни "Бобур Арена"да "Андижон"дан устун келган эди (3:2). Кейинги 5 та ўйинда жамоа 1 очко тўплай олди, холос.

17-тур. "Сурхон" - "Навбаҳор" 0:1

18-тур. ОКМК - "Сурхон" 1:0

19-тур. "Сурхон" - "Бунёдкор" 0:1

20-тур. "Динамо" - "Сурхон" 3:0

21-тур. "Насаф" - "Сурхон" 1:1


"Сурхон"нинг ғалабасиз серияси бугун тугайдими?


Iskandarov AbdulazizMuallif
Manba: Championat.asia