"Сурхон": Нуралиев ўрнига Шквирин бош мураббий бўлди

Narzulla Saydullayev
18 июн 2018
ПРО-лигада иштирок этаётган "Сурхон" клубида бош мураббий ўзгарди.

Шу кунга қадар жамоани бошқариб келган Дилшод Нуралиев ўз лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига таниқли мураббий Игорь Шквирин бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда "Сурхон" клуби матбуот хизмати хабар тарқатди.

Маълумот учун, Нуралиев 2001 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи бўлгани туфайли "Сурхон"дан кетди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia