"Сурхон" мухлислари кечаги мағлубиятдан сўнг очиқчасига норозилик билдиришди

Narzulla Saydullayev
28 июл 2019, 16:46
Термизнинг "Сурхон" клуби кеча Суперлиганинг 14-турида "Насаф"ни қабул қилиб, 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Мезбон клуб мухлислари жамоанинг мағлубиятдан норози бўлишди. Улар буни учрашувдан кейин намойишкорона ифода этишди. Мухлислар жамоа маъмурий биноси ёнида тўпланиб, раҳбарият ва мураббийлар штабига норозиликларини изҳор қилишди. Бу узоқ давом этгани йўқ ва мухлислар ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан тарқатиб юборилди.

Мухлислар бизга бир йиллик жамоа керак эмас, деган фикрни илгари суришяпти.






Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia