Суперлига. Тур дарвозабони - Музаффар Абдуллаев

Tolibjon Qosimov
12 апр 2021
Coca Cola Суперлигада 5-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Бироз аввал 7-10 апрель кунлари бўлиб ўтган бешинчи тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб борамиз.

Coca Cola Суперлига. 5-тур рамзий терма жамоаси

"Қўқон-1912" жамоаси Муборакда "Машъал" меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда қўқонликлар киритган (ёки киритмаган) биринчи гол ўз йўлига, лекин жамоа дарвозабони Музаффар Абдуллаев 3 марта чиройли сейв ижро этди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Абдуллаев 63-дақиқада Ҳумоюн Муртазоев, 73-дақиқада эса Самуэль Ононивунинг жуда хавфли зарбаларини қайтарди ва жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Бундан ташқари, 90+3-дақиқада ҳам Муртазоевнинг зарбасини бартараф этди.

Шу тариқа, бу турда қатор чиройли сейвлари билан жамоаси ғалабасига ҳисса қўшган Музаффар Абдуллаев 5-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.


Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига


Tolibjon QosimovMuallif
Manba: Championat.asia